Фарғонада Германия компанияси билан ҳамкорликда ҳамширалар тайёрланади
Фото: «Халқ сўзи»
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида Германиянинг “OPASCA GmbH” компанияси билан ҳамкорликда 2+1 қўшма таълим дастури доирасида “Ҳамширалик иши” бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация 2022 йилнинг 25-30 июль кунлари Германияга бориб, бир қатор келишувларга эришганди. Хусусан, тиббиёт соҳасида Мангейм университети клиникаси ҳамкорлигида “OPASCA GmbH” компанияси билан ушбу лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
— Бу дастур Ўзбекистон ва Германия ўртасида мутахассислар тайёрлашдаги илк қўшма таълим дастури бўлиб, жорий ўқув йилида дастурни ишга тушириш борасида амалий ишларга киришилди, — дейди Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ректори Акмал Сиддиқов. — Келишувга кўра, “Ҳамширалик иши” бакалавриат таълим йўналиши талабалари икки йил Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида таълим олишгач, бир йил Германиядаги Мангейм университети клиникаси академиясида таҳсилни давом эттиришади. Таълимни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга Германияда тан олинадиган диплом ҳамда Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг давлат намунасидаги дипломи тақдим этилади. Талабалар ўқишни тамомлагач, Германия тиббиёт муассасаларида доимий муносиб иш ўрнига эга бўлади.
Ҳар ўқув йилида қўшма таълим дастури доирасида ташкил этиладиган “Ҳамширалик иши” бакалавриат таълим йўналишига 150 та қабул квотаси ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Ҳамкорлик доирасида Фарғонада тиббиётни ривожлантиришда Германиянинг илғор тажрибасини жорий қилиш, фарғоналик шифокорларнинг ушбу мамлакатда малака ошириш ва ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш ҳам мақсад қилинган.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг