Фарғонада эр-хотин қарздорликни ундиришга келган МИБ ходимига чақалоғини ёқиб юбориш билан таҳдид қилди
Қувасой шаҳрида эр-хотин 32,5 млн сўмлик қарздорликни ундиришга келган МИБ ходимларини ҳақорат қилиб, чақалоғининг устига бензин сепиб, ёқиб юбориш билан қўрқитган.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, ижрони амалга ошириш учун МИБ, шаҳар ФВБ ёнғин қутқарув қисми ва шаҳар ИИБ ходимлари, тез ёрдам шифокорлари ҳамда "Полмон" МФЙ раиси борган.
Фуқаролар З.Бабаева ва унинг турмуш ўртоғи А.Бабаев уларга фаол қаршилик кўрсатгани айтилмоқда.
"МИБ ходимларини турли сўзлар билан ҳақорат қилишиб, уларга ҳамда қўлидаги чақалоғи устига бензин ёқилғисини сепиб, ёқиб юборишини айтиб, МИБ ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришни тўхтатишига эришган", - дейилади хабарда.
Уларга нисбатан ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва ҳақорат қилиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг