Фарғонада 6 нафар фуқаронинг автокредитини ўзлаштирган шахс ушланди
Иллюстратив фото
Фарғона вилоятида 6 нафар фуқаро номига автомобиль харид қилиб ўзлаштирган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, А.С. исмли шахс 6 нафар фуқарони тўловларини ўзи тўлаб юришига ишонтириб, тижорат банки филиалидан автокредит ажратилишига эришган.
Шундан сўнг, жами 1,2 млрд сўм кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган 8 та автотранспорт воситасини бошқа шахсларга сотиб юбориб, пулларини ўзлаштирган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг