Фарғона вилоятига Қувайт компанияси томонидан инвестиция киритилади
Фото: «Халқ сўзи»
Фарғона вилояти ҳокимлигида Қувайтнинг “Gulf Care General Trade” ҳамда “Royal Mining Group” компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда ушбу юрт тадбиркорлари билан ҳамкорликда тиббиёт ва фармацевтика, энергетика, қурилиш ҳамда тоғ-кон саноати соҳаларига инвестиция киритиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Таъкидлаш жоизки, Қувайтнинг “Gulf Care General Trade” компанияси томонидан Фарғонада марказлашган лаборатория, радиология маркази қуриш лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, қувайтлик шифокорларни вилоятга жалб этган ҳолда эҳтиёжманд оила фарзандларида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказиш ҳамда вилоятдан саралаб олинган шифокорларни тажриба алмашиш учун Қувайтга юбориш кўзда тутиляпти.
Ўз навбатида хорижликлар фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини барпо этиш, вилоят марказида қад ростлаётган Экошаҳар ҳудудидаги қурилиш жараёнларида ўз лойиҳалари билан иштирок этишни мақсад қилишган.
Учрашувда “Gulf Care General Trade” компаниясига Фарғона вилоятида хорижий корхона сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров истиқболли лойиҳалар бўйича амалий ишларга киришилганидан мамнун эканлигини таъкидлаб, бу борада ҳар томонлама кўмак берилишини билдирди.
Мулоқот якунида режалаштирилаётган ишлар бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижросига киришишга келишиб олинди.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг