Фарғона вилояти шаҳар-туман ҳокимлари Ёзёвон тажрибаси билан танишдилар
Фото: Халқ сўзи
Президентимизнинг 2023 йил 12 апрель кунги “Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштирш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори Ёзёвон туманида намунавий тарзда ташкил этиляпти.
Шу боис, Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан шаҳар-туманлар ҳокимларининг дала маданияти бўйича Ёзёвон тажрибасини ўрганиш мақсадида юзма-юз мулоқот бўлиб ўтди.
Айни пайтда Ёзёвон туманида 232 та фермер хўжалигининг 1806 км дала четлари бўлиб, 158 гектарни ташкил қилади. Ана шу майдонларга 384 минг туп тут, узум, терак кўчатлари экилди. Дала четларида узум токлари барпо этилиб, улар тагига ошқовоқ, мочалка каби экинлар экилди,
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров «Мезон» фермер хўжалиги дала шийпонида ўтказилган йиғилишда ҳар бир шаҳар-туман ҳокими ўз ҳудудида дала маданияти бўйича ишларни шу йўсинда ташкиллаштириши мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлади.
- Бугун мулоқотга бежизга шаҳар ҳокимларини таклиф қилмадик,- деди вилоят ҳокими. – Фарғона, Қувасой шаҳарларида экин ерлари бўлса, Марғилон, Қўқон шаҳарларига ерлар қўшилди. Ана шу ҳудудларда ернинг ҳар бир қаричдан фойдаланиш керак.
Самимий мулоқотлар давомида шаҳар-туман ҳокимлари автобусда ҳудуд айланиб, туманда амалга оширилаётган ишларни бевосита кузатиш имконига эга бўлишди. Хусусан, фермер хўжаликлари томонидан зовур бўйидаги бўш майдонда бунёд этилган иссиқхоналарда помидор-бодринг етиштириш тажрибасини ўрганишди.

Туманнинг «Порлоқ» МФЙ аҳолиси асосан деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланишади. Эндиликда маҳаллада балиқчилик ҳам жадал ривожланяпти.
Айни пайтда Ёзёвон туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳудуддан оқиб ўтувчи зовурнинг 2,5 км тозалнди. Ҳар бири 110 кв.м ли ҳовузчалар ташкил қилиниб, 33 та хонадонга бўлиб берилди. Ёзёвон тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлим бошлиғи У. Нисбатхоновнинг маълум қилишича, 110 кв. м ҳовузда балиқ боқаётган ҳар бир оила харажатларни чиқариб ташлагандан сўнг 12 миллион сўм даромад қилиши кўзда тутиляпти.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг