Эртага Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар энергетика вазирлари йиғилиши бўлиб ўтади

10:13 23 Июнь 2022 Жамият
771 0

Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида 2022 йил 24 июнь куни Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар энергетика вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия Федерацияси ва Тожикистон Энергетика вазирликлари раҳбарлари Ташкилот учун шундай стратегик йўналишдаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қиладилар.

Учрашув якунлари бўйича ШҲТга аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги концепциясини ва Ўзбекистон томони ташаббуси билан ШҲТга аъзо давлатларнинг қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги ҳамкорлик дастури лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини, хусусан, билан ШҲТга аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги концептуал ҳужжатларини тасдиқлаш кутилмоқда.

ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари ҳам бўлажак Ўзбекистон энергетика форуми – UEF-2022 (23-24 июнь)да ҳам иштирок этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?