Эрдўғон Швеция ва Финляндиянинг НАТОга кириши узоқ давом этиши ҳақида огоҳлантирди

23:57 30 Июнь 2022 Дунё
1409 0

Фото: AP

Эрдўғон Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аризаларини кўриб чиқиш шартини илгари сурди

Туркия парламенти Швеция ва Финляндия ўз мажбуриятларини бажармаса, Шимолий Атлантика иттифоқига қўшилиш ҳақидаги аризаларини ратификация қилиш таклифини кўриб чиқмайди. Бу ҳақда Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдўғон маълум қилди.

«Бу узоқ давом этадиган жараён, биз бизга берилган кафолатларнинг бажарилишини назорат қиламиз. Агар талаблар бажарилмаса, биз ратификация қилиш таклифини парламентга юбормаймиз», деди Туркия президенти Мадриддаги саммит якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжумани чоғида агар бу давлатлар ўз мажбуриятларини бажармаса, хафа бўлмасликка чақириб. 

Туркия Швециядан тақиқланган Курдистон ишчилар партиясининг 73 нафар аъзосини экстрадиция қилиш кафолатини олди. Бундан ташқари, 2022 йил 1 июлдан бошлаб Швеция Туркия билан эришилган келишув доирасида террорчилик жиноятлари тўғрисидаги қонунни кучайтиришга рози бўлди.

28 июнь куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Мадриддаги учрашувдан сўнг Туркия, Швеция ва Финляндия делегациялари қўшма меморандум имзолаганини ва эндиликда Анқара бу давлатларнинг альянсга киришини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтган эди.

Хелсинки ва Стокголм Анқаранинг хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш соҳасидаги хавотирларини инобатга олишга ваъда берди. Столтенбергнинг сўзларига кўра, 29 июнь куни Финляндия ва Швецияга альянсга аъзо бўлиш учун расман таклиф қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер