Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилиш таклифини олди

23:38 29 Июнь 2022 Дунё
1205 0

Иллюстратив фото

НАТО раҳбарияти Швеция ва Финляндияни альянсга таклиф қилишга қарор қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг Мадриддаги саммити декларациясида қайд этилган.

«Бугун биз Финляндия ва Швецияни НАТОга аъзо бўлишга таклиф қилишга қарор қилдик ва уларни қабул қилиш тўғрисидаги протоколларни имзолашга келишиб олдик», дейилади баёнотда.

Баёнотга кўра, Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилиши бу мамлакатлар хавфсизлигини таъминлайди, иттифоқни ва трансатлантик ҳамжамият хавфсизлигини мустаҳкамлайди. НАТО, шунингдек, альянснинг «очиқ эшиклар» сиёсатига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

Сешанба куни Туркия Швеция ва Финляндияни НАТОга таклиф қилиш бўйича эътирозларини қайтариб олгани маълум бўлди. Тахминларга кўра, альянсга қўшилиш таклифи олинганидан сўнг томонлар кириш шартларини келишиб олишлари керак бўлади. Агар иттифоққа аъзо бўлган барча давлатларнинг парламентлари ушбу қарорни ратификация қилса Швеция ва Финляндия НАТОга аъзосига айланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер