Ер муносабатларини тартибга солишда Корея тажрибаси институционал ўрганилмоқда
Ер муносабатларини тартибга солиш, кўчмас мулкларни рўйхатга олиш ва улар ҳисобини юритишда Корея Республикаси тажрибаси институционал ўрганилмоқда.
Жумладан Кореяда манзиллар тизими дунёда тан олинган ва топ-10 давлатлар қаторида туради. Кореяда манзиллар тизими концепцияси 3 та асосий тамойилга асосланган:
1) Хавфсиз манзил, 2) Осон манзил, 3) Тўлиқ манзил.
Кореяда манзиллаштириш тизими иккинчи саноат инқилобидан тўртинчи саноат инқилобигача бир неча бор ўзгартирилган.
Чунки, охирги 50 йилда Корея аҳолиси 2 баробарга, почталар ҳажми 25 баробарга ошган, мана шу ривожланиш жараёнида олдинги манзиллар ўз аҳамиятини йўқотган.
Кореяда охирги манзиллар тизими 2014 йилдан бошлаб, 5 йилда якунланган.
Жанубий Кореяда нафақат бино иншоотлар балки бўш ерларга ҳам манзил берилади. Манзиллар тизими – бошқарувчисиз автомобиллар ҳаракати, ақлли шаҳарни бошқаришда муҳим ҳисобланади.
Кореяда 3 ўлчамли манзил амал қилади:
1) чапдан – ўнгга, 2) пастдан – юқорига, 3) жанубдан – шимолга;
Бундан ташқари, бинонинг ички манзили тушунчаси ҳам ишлатилади – бу бино ичида ҳаракатланиш учун фойдаланилади.
Кореяда манзиллар тизими учун барча ерлар 100 км2 ли квадратларга ажратилиб, ер тоифасидан келиб чиқиб, улар ичида яна кичик квадратларга ажратилган.
Масалан, аҳоли яшаш пунктлари 100 км2 ичида 10 км2, 1 км2, 100 м2, 10 м2 гача бўлган кичик квадратларга бўлинган ва ҳар бир 10 м2 ерлар рақамлаштирилган.
Бунда, бино рақами ҳам шу бинонинг кириш қисмига яқин бўлган 10 м2 ер участкасини рақами билан рақамланади ва ушбу квадратларга тўғри келган йўллар номлари билан манзиллар белгиланади.
Шунингдек, Кореяда инфратузилма объектларига ҳам рақам берилган масалан, бекатлар ва такси тўхташ жойлари, бу фавқулодда ҳолатларда ёки дрон орқали керакли нарсаларни етказиб беришда фойдаланилади.
Тоғли ҳудудларда 100 км2 квадрат ичида 2 км2 гача бўлган квадратлар орқали ерлар рақамлаштирилиб манзиллар тизимига киритилган.
Кўчалар ва жойларга ном бериш тарихий, географик омиллар инобатга олиб, маҳаллий аҳоли ўртасида ижтимоий сўров ўтказиш натижасига кўра маҳаллий ҳокимият томонидан Давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазирлигининг ахборот тизими орқали берилади, белгиланган манзилни ўзгартиришга 3 йил давомида рухсат этилмайди.
Кореяда манзиллар тизими ISO-19160 сертификатига эга.
Ўзбекистон аҳолиси кун сайр ортиб, шаҳарлар кенгайиб, янги массивлар, маҳаллалар, кўчалар пайдо бўлаётган бир пайтда синовдан ўтган ва самара бераётган Жанубий Кореянинг тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлиб, келажакда албатта ўз самарасини беради.
Нозимжон ИНОМОВ,
Давлат кадастрлари палатаси
Раисининг биринчи ўринбосари
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг