Элчи Самарқанд шаҳар ДХМ хизматидан фойдаланди

14:47 13 Январь 2022 Жамият
437 0

Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказида хорижий инвестор иштирокидаги яна бир корхона давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилди.

“STANNUM TAURUS” МЧЖ рангли металл рудаларни қазиб олиш ва ишлаб чиқаради. Корхона Пахтачи туманида ташкил этилган бўлиб, айнан қалай қазиб олиш билан шуғулланади.

— Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказида яратилган қулайликлар очиғи таҳсинга сазовор, — дейди Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов. — Айниқса, Ўзбекистонга инвестиция киритиб, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ишбилармонлар учун жуда кенг имкониятлар йўлга қўйилибди. Айтишим керакки, Бельгия, Нидерландия ва Люксембург давлатларида ҳам бундай марказлар бор, лекин улар биздагиларга нисбатан анча кичик ва электрон тизимга ўтган. Тан олиш керак, хизмат кўрсатиш сифати ривожланган давлатларникидан қолишмайди. Биз ташкил этаётган корхонанинг атиги бир неча дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳам мунга мисол.

Элчининг таъкидлашича, устав фонди 50 миллион евро бўлган корхона тўлиқ қувват билан ишга тушгач, 2000 минг нафар фуқаро иш билан таъминланиши мумкин. Бу вилоятдаги кўплаб ишсиз шахсларнинг доимий ва яхшигина даромадга эга бўлади, деганидир.

— Бугунги кунда марказларимизда 160 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда, — дейди ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси масъул ходими Бегзод Исоқов. — Ўтган йилда марказлар орқали фуқароларга жами 780 мингдан зиёд давлат хизматлари кўрсатилди. Албатта бунда давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектларининг улуши катта. Бу албатта уларга қаратилган эътибор маҳсулидир. Биласизми, ҳар бир марказда инвесторлар хонаси ажратилган бўлиб, улар махсус жиҳозланган хонада хизматлардан янада тезкор қулай ва шаффоф фойдаланишлари мумкин.

Қайд этиш керакки, 2021 йилда жами 30 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Хусусан, 12 076 та юридик шахслар ҳамда 18 261 та юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари шулар жумласидандир. Уларнинг 53 таси хорижий инвестиция иштирокидаги (қўшма ва хорижий) корхоналардир.

ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, лойиҳа эгаси, хорижий юридик шахс “Arona International B.V.» томонидан Ўзбекистонга биринчи инвестиция киритилиши эмас. Ҳозирги кунда у томонидан Наманган вилоятида ҳам 2 та йирик саноат корхонаси қурилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер