«Дом»да яшовчилар қўшнисининг қарздорлиги сабаб иссиқлик таъминотидан узиб қўйилиши ростми?
6 февраль куни ижтимоий тармоқларда кўп қаватли уйда яшовчилар қўшнисининг қарзи сабабли иссиқлик таъминотидан узиб қўйилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди ва фуқаролар орасида турли шубҳалар уйғотди. Шу муносабат билан «Veolia Energy Tashkent» компанияси расмий изоҳ берди.
Компаниянинг баёнотига кўра, бир хонадон қарздорлиги сабабли бутун кўп қаватли уй иссиқлик таъминотидан узиб қўйилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Корхона вакиллари бу каби амалиёт амалга оширилмаслигини ва иссиқлик таъминоти умумий тизим орқали таъминланиши сабабли, ягона қарздорлик учун бутун бино иссиқликдан маҳрум бўлиши мумкин эмаслигини маълум қилди.
«Кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи қўшниларнинг иситиш тизими учун қарзи мавжудлиги сабабли, бутун турар-жой биносида иссиқлик таъминотининг ўчирилиши ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиздир», — дейилади компания муносабатида.
Шу билан бирга, компания жисмоний ва юридик шахслардан иссиқлик таъминоти учун ўз вақтида тўловларни амалга оширишни сўради. Қарздорликка йўл қўймаслик иссиқлик тизими узлуксиз ишлаши ва муҳандислик инфратузилмасининг барқарорлиги учун муҳим аҳамиятга эга.
Фуқароларга ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларга танқидий ёндашиш ва ишончли манбалар орқали тасдиқланган маълумотлардан фойдаланиш тавсия этилади. Агар истеъмолчилар иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммоларга дуч келсалар, тегишли хизматларга мурожаат қилишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг