“Долзарб бир ойлик”: аҳоли муаммолари ўз ечимини топмоқда

18:40 11 Апрель 2025 Жамият
305 0

Юртимизда “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги доирасида аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш, ҳаёти фаровонлигини ошириш, бандликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибори қаратилаётир.

Айни шу мақсадда Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, қатор вазирлик ва идора раҳбарлари, масъул вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида давом эттирди.

Дастлаб ишчи гуруҳ Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда пойтахтнинг ҳар бир туманига масъуллар бириктирган ҳолда маҳаллабай тарзда бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда муаммоларни жойларга чиққан ҳолда ўрганиб, бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширди.

Хусусан, фуқаролар билан ўтказилган очиқ мулоқотларда аниқланган муаммоларнинг ечими бўйича кўрилган чораларнинг натижадорлигини ошириш, ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида пойтахт туманларида юзга яқин сайёр қабуллар ўтказилди. Уларда кўтарилган 1 минг 300 га яқин масалалардан 345 таси ижобий ҳал этилди. Муайян вақт ҳамда маблағ талаб этадиган масалалар бўйича аниқ вақт ва ижро муддатлари белгиланиб, назоратга олинди.

Қабул давомида келиб тушган мурожаатлар асосида пойтахт туманларининг ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш йўлида 390 минг квадрат метрга яқин ички йўллар, 30 минг квадрат метрга яқин марказий кўчалар мукаммал ҳамда жорий таъмирланди. Асфальт-бетон қопламаси ётқизилиб, 20 километрга яқин темир-бетон новлар ва 30 километрдан зиёд йўл тўсиқлари таъмирдан чиқарилди.

Бундан ташқари, электр энергия таъминотини яхшилаш учун юзга яқин эски сим ёғочлар янги бетон устунларига алмаштирилди, янги сип кабель тармоқлари тортилди. Янги трансформаторлар ўрнатилиб, 200 дан зиёди жорий ва мукаммал таъмирланди. Ичимлик суви таъминоти ва канализация тармоқлари яхшиланди. Шу билан билан бирга, шаҳар ижтимоий инфратузилма объектларини замонавий талаб даражасига олиб чиқиш учун 20 дан зиёд болалар боғчалари, мактаб, шифохона ҳамда поликлиникалар таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

Аҳоли истиқомат қилаётган тўқсонга яқин кўп қаватли уйлардаги камчиликлари бартараф этилди. Жумладан, 4 та уйнинг фасад қисми, 25 та уйнинг ертўла қисми ҳамда 36 та уйнинг том қисмлари таъмирланди, янги лифт ускуналари ўрнатилди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ишчи гуруҳ вакиллари бошчилигида “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги доирасида пойтахтнинг барча маҳалларида 2 мингдан зиёд турли байрам тадбирлари ҳам ташкил этилди. 

Ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир маҳаллаларда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, меҳнат ярмаркалари ҳам ташкил этилди.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари тизимли ҳамда манзилли ташкил этилиши натижасида ижтимоий соҳа объектлари атрофи ободонлаштирилди, 3 мингга яқин кўча чиқиндидан тозаланди, 120 дан ортиқ қабристон (зиёратгоҳлар) обод қилинди.

Таъкидлаш жоизки, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида пойтахт ҳудудларида кўчат экиш ишлари ташкил этиляпти. Ушбу хайрли амаллар доирасида 600 мингдан зиёд турли мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?