Депутат таэквондо (ITF) ассоциацияси вице-президенти этиб сайланди
Ёш авлод камолотида жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни жуда муҳим. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда спорт турларини ривожлантириш, аҳолини, хусусан, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, иқтидорли ёш спортчиларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, ёшларимизнинг спортнинг таэквондо (ИТФ) тури билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилмоқда.
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан ҳам аҳолини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, унут бўлиб бораётган миллий спорт ўйинларини қайта тиклаш, улар асосида спорт мусобақалари ташкил этиш орқали ёшларда миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизга ҳурмат туйғусини шакллантириш борасида бир қатор ибратли ишлар амалга ошириб келиняпти.
Куни кеча Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Ўзбекистон Таэквондо ИТФ Миллий Ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Меморандум имзолашдан кўзланган асосий мақсад аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида спортнинг бу турини оммалаштириш, зарарли одатлардан воз кечиш, хотин-қизлар ўртасида «Соғлом турмуш тарзи» спорт мусобақаларини ташкил этиш борасидаги ишларни ҳамкорликда амалга оширишдан иборат.
Қувонарлиси, ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Жиянбаев Отабек Эшдавлатович Ўзбекистон Таэквондо (ИТФ) Миллий Ассоциацияси вице-президенти этиб сайланди.
— Аҳоли, хусусан, ёшларимизнинг ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол улғайишига барчамиз бирдек масъулмиз, — деди Отабек Жиянбаев. — Ўзбекистон Таэквондо (ИТФ) Миллий Ассоциацияси вице Президенти этиб тайинланишим зиммамдаги масъулиятни янада оширади.
Ўзбекистон Таэквондо ИТФ Миллий Ассоциацияси билан имзоланган Меморандум асосида ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирлар, спорт мусобақалари юртимизда бу спорт турининг янада ривожланишига ҳисса қўшиши шубҳасиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг