Депутат айрим мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятидан нега қониқмади?
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзоси Фарҳод Зайниев Қарши шаҳрида бўлиб, давлат-хусусий шерикчилиги асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганди.
Маълумотларга кўра, Қаршида давлат-хусусий шерикчилиги асосида 180 та МТТ фаолият кўрсатмоқда. Ўрганишлар жараёнида уларнинг айримларида болаларни овқатлантириш, таомлар тайёрлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш ва сақлашда оддий талабларга риоя этилмаётгани аниқланди. Шунингдек, болаларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ҳам қатор муаммо мавжуд. Жумладан, 39-МТТда шундай ҳолатлар аниқланди.
«Буюк Турон» маҳалласидаги 180 ўринга мўлжалланган 13-МТТда «Обод маҳалла» давлат дастури доирасида 2019 йилда капитал таъмирлаш ишлари бошланган. Аммо молиявий муаммолар сабаб, таъмирлаш ишлари 85 фоизга бажарилган холос. Ёзги айвончалар, ҳудудни ўраб турувчи девор ва ободонлаштириш ишлари чала қолган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати аниқланган муаммолардан келиб чиқиб, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда манфаатдор идораларни жалб қилган ҳолда махсус ишчи гуруҳ тузиб, давлат-хусусий шерикчилиги асосида ташкил этилган МТТ фаолиятини батафсил ўрганиш таклифини билдирди. Шунингдек, айрим масалалар бўйича Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигига депутат сўрови юбориладиган бўлди.
Ўрганишлар давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг