Давлат ва жамият ҳаётига доир муҳим қонунлар дастлабки тарзда муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
Кун тартибига мувофиқ «Кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка татбиқ қилиш, шунингдек, фуқароларнинг малакали юридик ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, ушбу Қонун ҳам мазкур ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ишлаб чиқилган. Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига кам таъминланган шахсларга ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида Конституциявий судга мурожаат этганда, давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқини белгилашга қаратилган норма киритилмоқда.
Муҳокама давомида қонун фуқароларнинг бузилган конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилиш имконияти кенгайишига, фуқароларни конституциявий одил судловга эришиш даражасини оширишга, шунингдек, аҳолининг судларга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.
Шундан сўнг «Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 431 ҳамда 432-моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Қонун муҳокама этилди.
Жамият ва давлат ҳаётини кенг ислоҳ қилиш, амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги қайд этилди.
Бугунги кунда ижро тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлашга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиб келинаётганлиги таъкидланди.
Ушбу Қонун билан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби почта ва (ёки) видеоконференсалоқа харажатларини, коммунал хизматлар тўлови юзасидан қарздорликни, кўп квартирали уйлар мулкдорларининг мажбурий бадалларини ёки тўловлар бўйича қарздорликни, шунингдек базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларига нисбатан татбиқ этилиши назарда тутилмоқда.
Муҳокама якунида Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг