Давлат ва жамият бошқарувида аёллар ўрни қандай?
Фото: Олий Мажлис Сенати
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигида Ўзбекистон етакчи аёллари ва БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ижрочи директори
Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари, шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, БМТ вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Норбоева ҳамда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ижрочи директори Г. Вали табрик сўзи билан очди.
Сенат Раиси Ўзбекистонда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий ҳаётидаги ролини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб, давлатимиз опа-сингилларимизни камситишнинг ҳар қандай шаклидан ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ҳимоя қилишни назарда тутувчи барча асосий халқаро ҳужжатларга қўшилганини ҳамда Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинганини алоҳида таъкидлади. Шу саъй-ҳаракатлар пировардида давлат ва жамият бошқарувида аёллар ўрни юксалишида муҳим омил бўлмоқда.
Г. Вали Ўзбекистонда бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди. Ўз навбатида, у БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган стратегиясига ҳамда Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳамда имкониятларини кенгайтириш стратегиясига мувофиқ, ўз ташкилоти томонидан аъзо давлатларга кўрсатилаётган норматив, техник ва таҳлилий кўмак ҳам хотин-қизлар манфаатларига қаратилганлигига урғу берди.
Давра суҳбатида БМТнинг Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси талаблари бажарилишини тарғиб қилишда, аёллар ҳуқуқларини кенгайтиришда парламентнинг ўрни, уларни ҳимоя қилиш, ҳуқуқ ва имкониятларини яхшилаш, хавфсизлигини таъминлаш, соғлиғини сақлаш ва иқтисодий ҳолатини ўзгартириш бўйича самарали стратегиялар, гендер жиҳатлари бўйича ёндашувлар ва ечимлар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, гендер тенглик, уюшган жиноятчилик, коррупция ва терроризмга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатлар, бу борада Ўзбекистоннинг барча ҳокимият тузилмаларидаги етакчи аёлларга кўмаклашиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар амалдаги ҳамкорлик дастурлари ҳамда наркотик моддалар, жиноятчилик, терроризм ва коррупцияга қарши курашиш муаммоларини ҳал қилишга жалб этилган давлат органларида хотин-қизларни кўпайтириш бўйича Ўзбекистоннинг янги стратегиясига гендер масалалар киритилганлигига алоҳида эътибор қаратди.
Якунда гендер тенгликни таъминлаш ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, уюшган жиноятчилик, коррупция ва терроризмга қарши курашиш бўйича умумий мақсадларга эришиш билан боғлиқ ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг