Мирзачўлда инновацион қишлоқ хўжалиги мактаби ташкил қилинади
Фото: Президент матбуот хизмати
«Мирзачўл» кластери чўл шароитида бу йил пахтадан гектарига 50-55 центнердан ҳосил олди, унга бириктирилган 27 нафар фермер эса ҳосилдорликни 85 центнергача олиб чиқди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари билан ўтказган мулоқотида сўз борди.
Ушбу тажрибани оммалаштириш учун Мирзачўлда инновацион қишлоқ хўжалиги мактаби ташкил қилинмоқда. Бутун республикадаги 1 минг нафар фермер ушбу мактабда чўл шароитида пахта етиштириш бўйича ўқитилади. Мазкур мактабда ўқиб, сертификат олган фермерларга рейтингда қўшимча 10 балл берилади.
Шу билан бирга, илғор фермерларни устоз сифатида кам ҳосил олаётган фермерларга бириктириб, ҳар икки томонга ҳам манфаатли бўладиган тизим қилинади. Устоз фермерлар ўз тажрибасини шогирд фермерга ўргатиб, ҳосилни 50 центнердан оширишга кўмаклашса, 5 миллион сўм мукофот олади.
Яхши агроном – юқори ҳосил кафолати. Шу боис, Аграр университетнинг 180 нафар талабаси дуал таълим асосида илғор кластер ва фермерларда ишлаб, амалиёт ўтайди.
Агрономлик сирларини ўргатган фермер ва кластерга ҳар бир талаба учун 5 миллион сўмдан пул, талабага эса 1,5 миллион сўм стипендия тўланади. Етарли тажриба ва кўникма орттирган ёш агрономлар қишлоқ хўжалигига ихтисослашган 167 та туманда кафолатланган ишга юборилади.
Улар фермерлар фаолиятига янгиликларни олиб кириб, сифатли уруғ ва нав, замонавий агротехнология ёрдамида ҳосилдорликни ошириш ва харажатларни қисқартиришга кўмаклашади.
Бу ишларни сифатли ташкил қилиши учун ушбу ёш агрономларга 2 минг доллардан ойлик тўланади. Ана шунда агрономлик ёшлар ўртасида энг жозибадор касблардан бирига айланиши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг