Президент кейинги йил пахтада 4,5 млн, ғаллада 10 млн тонналик хирмон кутилаётганини айтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари билан бўлиб ўтаётган мулоқотида сўзининг давомида келгуси йил учун соҳа олдида турган энг муҳим вазифаларни белгилаб берди.
«Яқинда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда фермерлар ва деҳқонлар билан учрашиб, бўлаётган ўзгаришлар билан танишиб, жуда мамнун бўлдим. Улардаги шижоатни кўриб, кейинги йил пахтада 4,5 миллион, ғаллада 10 миллион тонналик хирмонни бемалол уддалаш мумкинлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим», деди давлатимиз раҳбари.
Янги агротехнология ёрдамида 76-схема бўйича пахта етиштиришни келгуси йилда оммалаштириб, 891 минг гектарда тўлиқ шу схема бўйича пахта етиштирилади. Кўсак қурти, гербицид, шўр ва сувсизликка чидамли хорижий навлар экиладиган майдонлар 2 карра кўпайтирилиб, 500 минг гектарга олиб чиқилади.
«Шинжон тажрибаси» асосида 300 минг гектарга чигит экилади. Бунинг учун далаларда томчилаб суғориш технологиясини жорий этишга 2 триллион 600 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилади. Ўз маблағидан пахта етиштирган фермерларга ҳосилнинг 10 фоизигача қисмини субсидиялашга 250 миллиард сўм берилади.
Бунда пахта етиштириш учун кредит лимитини ярмидан фойдаланган фермерларга ҳам ҳосилнинг 5 фоизигача субсидия ажратилади.
Маҳаллий янги пахта навларини яратиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Хусусан, илмий марказларда 56 та маҳаллий навни хорижий навлар билан селекция қилиш асосида пахта уруғчилиги ривожлантирилади. Геномика ва Пахтачилик илмий институтларига фитотрон ва иссиқхона қуриб берилади.
Пахта етиштириш учун биржа орқали минерал ўғит ва ёқилғини 10-15 фоиз арзон нархда етказиб бериш амалиёти келгуси йилда ҳам давом эттирилади. Эндиликда пахта ва ғалла йўналишидаги фермерларнинг алоҳида рейтинги юритилади.
Бунда камида 10 йилдан ортиқ ишлаётган, кредит, лизинг ва солиқдан муддати ўтган қарзи бўлмаган фермерларга рейтингига қараб Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан берилаётган имтиёзли кредит ставкалари янада пасайтирилади. Яъни рейтингнинг юқори поғонасида турган фермерларга кредит ставкаси пахта учун 8 фоиз, ғалла учун 10 фоиз қилиб белгиланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- «Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди», деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг