Давлат идораларининг расмий сайтлари ягона платформага ўтказилади
2025 йил 31 январь куни «Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2025 йил 1 мартдан барча давлат органлари ва ташкилотлари «UZINFOCOM» билан шартнома тузиб, расмий веб-сайтлари ва порталлари фаолиятини фақатгина ҳукумат портали – gov.uz орқали йўлга қўяди. Вазирлик ва идоралар ҳукумат доирасидаги ишлар ва тадбирлар тўғрисидаги ахборотларни чоп этишдан олдин бош вазир матбуот хизмати билан келишиши талаб этилади.
Таъкидланишича, янги ташкил этилган давлат органлари ҳам ўзларининг расмий веб-сайт фаолиятини ташкил этилган санадан бошлаб бир ой муддатда ягона платформада йўлга қўйишлари керак.
Ягона платформага ўтказилганидан сўнг бир ҳафта муддатда эски расмий веб-сайт домен манзиллари ва маълумотлари ҳам платформага йўналтирилади ёки уларнинг фаолияти тўхтатилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг