Чет тили имтиҳони натижалари эълон қилинди

10:40 14 Ноябрь 2025 Жамият
141 0

2025 йил 18 октябрдан 6 ноябрга қадар бўлиб ўтган чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синови натижалари эълон қилинди. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-канали хабар берди.

Тест натижалари «my.gov.uz» сайтида эълон қилинган бўлиб, талабгорлар «Менинг аризаларим» бўлимидан ўз натижалари билан танишишлари мумкин бўлади.

Тест синовидан муваффақиятли ўтган талабгорлар ўз сертификатларини «my.gov.uz» сайти орқали электрон тарзда юклаб олишлари ҳам мумкин.

Маълумот учун, ўз натижасидан норози бўлган талабгорлар 3 кун мобайнида «my.gov.uz» сайти орқали апеллация шикояти беришлари мумкин. Апеллация шикояти икки ҳафта ичида кўриб чиқилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер