Буюк Британияда Украинага қўшин юбориш масаласи овозга қўйилади
Буюк Британия ҳукумати ўт очиш тўхтатилгандан сўнг Украинага қўшин юбориш масаласини парламентда овозга қўяди. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер маълум қилди. Унинг сўзларини ТАСС келтирди.
Қайд этилишича, Кир Стармер, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Украина етакчиси Владимир Зеленский тинчлик келишувига эришилган тақдирда қўшин жойлаштириш ниятини кўзда тутувчи декларацияни келишиб олган.
«Бундай имконият пайдо бўлиши билан барча тафсилотлар ҳақида алоҳида баёнот берилади. Вазият ривожланиб бораётганини инобатга олган ҳолда, мен парламентни барча янгиликлардан хабардор қилиб бораман. Агар қўшинлар имзоланган декларация доирасида жойлаштириладиган бўлса, мен бу масалани Жамоатлар палатасида овозга қўяман», — деди Стармер Қуйи палатада сўзлаган нутқида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг