Дунё китобхонлари севган адиб
Бугун Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон ҳаёт бўлганида 79 ёшга тўлар эди. Серқирра ижодкор юртимиз адабиётига катта маънавий мерос қолдирди. Унинг асарлари содда, самимий ва равон тилда ёзилгани учун китобхонни фикрлашга ундайди.
Адибнинг 60 га яқин китоби нашр этилган. Улар нафақат юртимизда, балки дунёда ҳам севиб ўқилади. 2020 йили унинг асарлари Мисрда инглиз ва араб тилларида чоп этилиб, араб китобхонлари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. 2021 йили АҚШда «Ватанжон» номли китоби инглиз тилида 3 минг нусхада нашр этилди. Ҳиндистонда болаларга бағишланган шеърлари киритилган «Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал...» тўплами инглиз ва ҳинд тилларида нашр этилди.
Анвар Обиджоннинг энг сара асарлари немис, испан тилларига ҳам таржима қилинган. Ҳиндистонлик таржимон Шаменаз Бано томонидан Анвар Обиджоннинг «Мешполвон» қиссаси ҳинд тилида нашр этилиб, яқинда Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот ғолиблари рўйхатидан жой олди.
Яқинда адибнинг «Танланган асарлар» китоби ўзбек тилида чоп этилди. Унда адибнинг кўп йиллик ижодий бисотидан сараланган шеърий ва насрий асарлари жой олган.
Таниқли ижодкор бугун ҳаёт бўлмаса-да, лекин унинг умри асарларида давом этаётир. Бугун ушбу асарлар дунё кезмоқда, юртимиз кутубхоналарини безаб турибди.
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг