Дональд Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозини миналаштиришдан огоҳлантирди
АҚШ Президенти Дональд Трамп агар Эрон Ҳўрмуз бўғозига мина ўрнатса, кескин чоралар кўришини маълум қилди. Тегишли пост “Truth Social” ижтимоий тармоғида эълон қилинди.
— Агар Эрон Ҳўрмуз бўғозига мина ўрнатган бўлса, биз улардан буни зудлик билан олиб ташлашни талаб қиламиз, — деб ёзди Америка етакчиси.
Республикачи ўз ихтиёрида ҳозирча бўғоз миналаштирилгани ҳақида маълумотлар йўқлигини таъкидлади. Шу билан бирга, у миналар ўрнатилган тақдирда, Эрон учун ҳарбий оқибатлар мисли кўрилмаган даражада бўлишидан огоҳлантирди.
— Агар улар миналарни олиб ташласа, бу тўғри йўналишдаги улкан қадам бўлади, — дея қўшимча қилди у.
Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбийлари Эрон томонидан мина ўрнатиш учун фойдаланиладиган кемаларни ишдан чиқаришга тайёр бўлади.
Аввалроқ хорижий ОАВ АҚШ разведка хизматлари Эроннинг Ҳўрмуз бўғозидаги кема қатнов йўлларига мина ўрнатишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида маълумот олгани ҳақида хабар берган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг