Бурҳониддин Кирмоний мероси — Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида

Мирзо Улуғбек даврида Самарқанд илм-фан марказларидан бирига айланган эди. Ана шу даврда шаҳарга Шарқ мамлакатларидан етук олимлар ташриф буюриб, маҳаллий олимлар билан ҳамкорлик қилган. Уларнинг орасида тиббиёт соҳасининг йирик намоёндаларидан бири – Бурҳониддин Нафис ибн Аваз Ҳаким Кирмоний ҳам бор эди.
Эроннинг Кирмон шаҳрида туғилган бу аллома Самарқандда тиббиётни чуқур ўрганиб, Ибн Сино ва Нажибуддин Самарқандий асарларига шарҳлар ёзган. У Ибн Синонинг машҳур "Тиб қонунлари" асарига ёзган шарҳини Мирзо Улуғбекка ҳадя қилган. Ҳозирда мазкур асар қўлёзмасининг бир нусхаси Вашингтондаги тиббиёт кутубхонасида сақланмоқда. Унинг "Шарҳу-л-амрози-л-жузъия" ("Жузъий касалликлар шарҳи") асари эса Дамашқдаги "Аз-Зоҳирия" кутубхонасида мавжуд.
Бу буюк олимнинг илмий меросини ўрганиш нафақат Шарқ табобати тарихини ёритиш, балки Темурийлар, айниқса, Мирзо Улуғбек давридаги илм-фан ривожи ва халқаро илмий алоқаларни англашга ёрдам беради.
Ҳозирда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Бурҳониддин Кирмонийнинг илмий фаолиятини тадқиқ этиш, унинг асарлари бўйича музей экспозицияси яратиш устида иш олиб бормоқда. Мавжуд қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари тайёрланиб, улар марказ экспозициясидан ўрин олади. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати хабар берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг