Бухорода котлован қазиш пайтида туташ бинонинг бир қисми қулаб тушгани айтилди

Фото: Видеодан кадр
«Kun.uz» сайтида Бухоро вилоятининг Ромитан туманида котлован (хандақ) қазиш пайтида қўшни бинонинг бир қисми қулаб тушгани ҳақида хабар эълон қилинди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов «Халқ сўзи»га мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, ҳолат Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилган.
«Маълум бўлишича, қулатилган мазкур савдо дўкони қурувчига тегишли бўлиб, у ушбу ҳудудда кўп қаватли бино қуришни мақсад қилган. Бундан англаш мумкинки, объектнинг бузилиши тасодиф эмас, балки аввалдан режалаштирилган ҳолда амалга оширилган.
Умуман олганда, мазкур объект инспекциядан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва унда назорат ишлари доимий олиб борилмоқда», дейилади муносабатда.
Қўшимча қилинишича, ўрганиш жараёнида Ромитан туманининг Афросиёб МФЙ, М.Самосий кўчасида яшовчи тадбиркор Ҳ.О.га тегишли бўлган мазкур нотурар бинолари тўлиқлигича бузилиб, ўрнида биринчи қаватида нотурар бино ҳамда юқори қаватларда турар жой бинолари қурилиши режалаштирилгани маълум бўлган.
«Қурилиши режалаштирилган 7 қаватли турар жой биносининг барча қурилиш ости ва шаҳарсозлик ҳужжатлари белгиланган тартибда ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланиб, белгиланган тартибда эски биноларнинг бузилиш ишлари амалга оширилмоқда», дейди Саидносир Усмонов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Жума шаҳрида котлован (хандақ) қазилаётган пайтда қўшни уй қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг