Бухорода 42 та оилавий меҳмон уйи фаолияти йўлга қўйилди

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бухоро шаҳридаги Имом Бухорий маҳалласида истиқомат қилувчи Гулмира Қувватова хонадони дарвозаси пештоқига «Диёра» меҳмон уйи ёзуви туширилганини кўриш мумкин. Сайёҳлик мавсуми қизғин паллага кираётган шу кунларда бу гўша янада гавжумлашди.
— Сайёҳлар қадимий шаҳримизни томоша қилгани келишар экан, одатда, миллий урф-одатларимиз, турмуш тарзимиз билан ҳам қизиқишади, — дейди Г. Қувватова. — Мезбонлар билан ёнма-ён яшаш уларнинг юртимиз ҳақидаги тасаввурларини янада бойитади. Шуни назарда тутиб, қолаверса, давлатимизнинг туризм хизматлари соҳасида яратиб берган имкониятларидан фойдаланиш мақсадида оилавий меҳмон уйи очиш фикрига келганмиз. Лойиҳамиз қўллаб-қувватланди. Молиявий муассаса томонидан 100 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Шу маблағ эвазига хоналарни миллий ва замонавий усулда жиҳозлаб, меҳмонлар учун барча қулайликларни яратдик. Бир пайтнинг ўзида 15 нафар сайёҳни қабул қилиш имконига эгамиз.
Шу кичик бир ташаббус ортидан нафақат оила аъзоларининг, балки яна уч кишининг ҳам бандлиги таъминланди. Муҳими, узоқ-яқиндан келаётган меҳмонларга рисоладагидек хизмат кўрсатилмоқда.
Вилоят туризм бошқармасидан олинган маълумотларга қараганда, Бухорода биргина 2024 йилда 74 та жойлаштириш воситаси, яъни 17 та меҳмонхона, 15 та хостел, шунингдек, «Диёра»га ўхшаш 42 та оилавий меҳмон уйи фаолияти йўлга қўйилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг