Бугун Парижда ХVII ёзги Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади

Франция пойтахтида ХVII ёзги Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бугун бўлиб ўтади. Бу ҳақда Паралимпия қўмитаси маълум қилди.
Хабар қилинишича, маросим Париж шаҳрининг қоқ марказида жойлашган Конкорд ва Елисей майдонларида ўтказилади. Тантанали тадбир Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади ва Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинларида дунёнинг 184 та мамлакатидан 4 минг 400 нафар энг кучли пара атлетлар 22 та пара спорт турида 549 та медаллар жамланмаси учун ўзаро кураш олиб боради.
Қайд этиш керакки, Пара атлетларимиз ёзги Паралимпиада ўйинларига 65 нафар спортчи билан 113 та лицензияни қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Аввалроқ, Маккада қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг