Бугун — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилидаги қарорига асосан, 1 декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади.
ОИВ инфекцияси ҳозирги кунда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланган. 2022 йилда дунёда тахминан 39 миллион нафар ОИВ билан яшовчи одамлар рўйхатга олинган, уларнинг учдан икки қисми Африка минтақаси аҳолисидир.
Шунингдек, ўтган йили 630 000 одам ОИВ билан боғлиқ сабабларга кўра вафот этган ва 1,3 миллионта янги ОИВ юқиш ҳолатлари қайд этилган.
Бу эса, ўз навбатида инсон саломатлиги, мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда хавфсизлигига раҳна солаётир.
Мамлакатимизда ОИТСга қарши кураш тизими охирги йилларда барча йўналишларда қатор ютуқларга эришиб келмоқда. Бу эса БМТнинг ОИВ ва ОИТС бўйича қўшма дастурининг дунё миқёсида тан олинган “95-95-95” стратегик мақсадларига эришишда катта аҳамият касб этади.
Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Бу ҳолат, афсуски, мамлакатимизда ҳам кузатиляпти. Масалан, ўтган йили рўйхатга олинган беморларнинг 79 фоизига касаллик жинсий алоқа йўли орқали юққанлиги гумон қилинган.
ЖССТ томонидан беморларни вирусга қарши даволаш касалликнинг босқичидан қатъий назар, у аниқланган кундан бошланиши зарурлиги тавсия этилади.
Шу йилнинг учинчи чораги якунига кўра, юртимизда ОИВ инфекцияли беморларнинг 83 фоизи даволашнинг дунёда тан олинган усули — антиретровирус муолажалар билан қамраб олинган. Улар учун зарур препаратлар харажатларининг қарийб 80 фоизи Давлат бюджети маблағлари, қолган 20 фоизи эса халқаро фондлар ҳисобидан қопланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг