Бу икки ташкилот истеъмолчилардан 1.3 миллиард сўмга яқин ортиқча ҳақ ундирилган. Жабрланганлар ортиқча тўланган маблағни қайтариб оладими?
Фото: Иллустратив
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан «ЎзтемирйўлЙўловчи» АЖ ва «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» МЧЖ фаолияти ўрганилганда икки ташкилотнинг йўловчилардан жами 1,3 миллиард сўмга яқин ортиқча ҳақ ундирилганлигини аниқлади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берган.
Маълум бўлишича, «ЎзтемирйўлЙўловчи» АЖ Фарғона филиали (бўлинмаси) томонидан темир йўл вокзали (станциялари) бўйлаб 2023 йил давомида 606 минг 380 та сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича 660 миллион сўмга яқин маблағ ортиқча олинган.
Бундан ташқари, «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» МЧЖ Фарғона филиали томонидан темир йўл вокзали (станциялари) бўйлаб 2024 йилнинг 1 январидан 24 июль кунигача 185 минг 806 та сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича 560 миллион сўмга яқин, умумий ҳисобда жами 792 минг 186 нафар истеъмолчилардан 1,3 миллиард сўмга яқин ортиқча ҳақ ундирилганлиги аниқланди.
Ўрганиш натижасида Қўмита махсус комиссияси томонидан «ЎзтемирйўлЙўловчи» АЖга ва «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» МЧЖга шаҳарлараро ва шаҳар атрофида йўловчи ташиш бўйича Фарғона филиали томонидан ортиқча ундирилган тўловларни истеъмолчиларга қайтариши юзасидан кўрсатма берилиб, молиявий жарима қўлланилган.
Аввалроқ, 18 ёшли ўзбекистонлик шахматчи Магнус Карлсенни 3 дақиқада таслим қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг