18 ёшли ўзбекистонлик шахматчи Магнус Карлсенни 3 дақиқада таслим қилди
Алмас Раҳматуллаев шахмат бўйича «Titled Tuesday» турнирида тўрт карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди. У мусобақанинг кечки босқичида 11 имкониятдан 8 балл тўплаб, ўз салоҳиятини кўрсата олди.
Раҳматуллаев бир қанча кучли шахматчиларни мағлубиятга учратгани билан эътиборга молик ўйин кўрсата олди. Унинг рақиблари орасида Магнус Карлсен ва Аржун Эрегайси каби кучли шахматчилар бор эди.
«Titled Tuesday» турнири Chess.com сайтида ўтказиладиган машҳур онлайн турнир ҳисобланади. Унда дунёнинг турли бурчакларидан «titled», яъни шахматда энг камида спорт устаси унвонига эга бўлган шахматчилар «блиц» форматда рақобатлашади. Турнирнинг мукофот жамғармаси 1600 АҚШ долларни ташкил этади. Биринчи ўрин соҳибига 750 АҚШ доллар берилади.
Қайд этиш керакки, Алмас Раҳматуллаев гарчи совринли ўринларга кира олмаган бўлса-да, ўзининг салоҳиятини кўрсатиб қўйди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг