Нодирбек Абдусатторов 1 250 000 000 сўмдан зиёд маблағ ишлаб олиши мумкин
Ўзбекистонлик гросмейстер Нодирбек Абдусатторов «Grand Chess Tour» мусобақасига кирувчи турнирда иштирок этадиган бўлди. Бу ҳақда «Chess.com» хабар бермоқда.
«Sinquefield Cup 2024» деб номланувчи турнир «Grand Chess Tour»нинг бу йилги 5-мусобақаси бўлиб, мукофот жамғармаси умумий 350 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ғолиб шахматчи эса 100 минг АҚШ долларига (1 миллиард 250 миллион сўмдан ортиқроқ), иккинчи ўриндаги 65 минг, учинчи ўриндаги эса 48 минг АҚШ долларига эга чиқади.
Мусобақа 19 августдан 29 августгача АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида бўлиб ўтади. Турнир фомати классик йўналишда бўлиб, ҳар бир спортчига 120 дақиқа ва ҳар бир юришга 30 сония қўшиб берилади.
Нодирбек Абдусатторов 9 тур давом этадиган мусобақада Аниш Гири, Фабиано Каруана, Гукеш Доммаражу, Прагнанандҳа Рамешбабу, Динг Лирен, Максим Вашье-Лаграв, Ян Непомнящий, Алиреза Фирузджа ва Уэсли Сога қарши дона суриши кўзда тутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг