БРМга эришишда БМТ билан ҳамкорлик кучайтирилади
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева 15 август куни БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори в.б. Консуэло Видал Брюс билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентнинг ролига алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидлаб ўтилганидек, барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар ижроси устидан самарали парламент назоратини амалга ошириш мақсадида 2020 йилдан бери барқарор ривожланиш соҳасидаги муаммолар ва бажарилаётган ишларнинг бугунги ҳолати тизимли равишда парламент комиссияси томонидан ўрганилиб, тегишли чора-тадбирлар доимий равишда амалга ошириб келинмоқда. Парламентга киритилаётган қонунлар барқарор ривожланиш мақсадларига уйғунлиги нуқтаи назардан кўриб чиқилаётганлиги алоҳида қайд этилди.
Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли 2023 йилги Барқарор ривожланиш мақсадлари индексида Ўзбекистон 8 поғонага кўтарилиб, дунёнинг 166 та давлати орасида 69-ўринни эгаллади. Бугун Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича тажрибаси бутун дунёга намуна сифатида тақдим этилмоқда.
Суҳбат чоғида 2023 йил сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеяси 78-сессиясининг Олий даражадаги ҳафтаси доирасида бўлиб ўтадиган Барқарор ривожланиш мақсадлари саммитига тайёргарлик юзасидан фикр алмашилди.
Олий даражадаги саммит БРМга эришишда жадал тараққиётнинг янги босқичини бошлаб беради ва 2030 йилга қадар даврдаги кун тартибидаги вазифаларни амалга ошириш учун халқаро ҳамжамият, миллий ҳукуматлар, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ҳамкорларнинг ўзаро конструктив мулоқоти натижасида юқори даражадаги сиёсий мажбуриятларга эришишни мақсад қилган.
Учрашув якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг