Бош прокурор Қибрайдаги кўзи ожизлар кутубхонасига ташриф буюрди

19:24 09 Октябр 2021 Жамият
1266 0

Фото: Бош прокуратура Матбуот хизмати

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Қибрай туманидаги кўзи ожизлар кутубхонасига ташриф буюриб, бу ерда ёш китобхонлар билан мулоқот қилди. 

Айтиш жоизки, ушбу кутубхона маҳаллий ёшларнинг севимли масканига айланган. Бу ерда 3000 га яқин бадиий адабиётлар, 200 га яқин брайл ёзувидаги китоблар мавжуд.

Ёшлар билан кечган суҳбат чоғида, шижоатга тўлган ёшлар китобга меҳр берганлиги, келажакдаги орзуларини баён қилиб, севимли шоирларининг шеърларидан парчалар ўқиб берди.

Бош прокурор кутубхонада ёшларга эсдалик совғаларини тақдим қилиб, кутубхона фонди учун бадиий адабиётлар тўпламларини туҳфа қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?