Бор-йўғи 3 та савол: Альцгеймер касаллигини эрта аниқлаш усули ишлаб чиқилди
Япониялик олимлар альцгеймер касаллигини эрта босқичда аниқлашнинг оддий усулини ишлаб чиқдилар. Бунинг учун одам фақат учта савол бериши керак. Тадқиқот Кэё университети ва Сайсеки тиббиёт маркази жамоаси томонидан ўтказилди.
Олимлар қуйидаги саволларни шакллантиришди: «Ҳозир сизни бирор нарса безовта қиляптими? Бирор нарса сизга қувонч келтирадими? Охирги уч ойда қайси янгилик эътиборингизни тортди?». Синовларда альцгеймер касаллигига чалинган 108 нафар бемор ва 37 нафар соғлом одам иштирок этди.
Муаллифлар биринчи саволга салбий жавоб ва иккинчисига ҳаддан ташқари батафсил жавоб огоҳлантириш белгиси, деган хулосага келишди. Учинчи саволга, касалликка чалинган одамлар кўпроқ салбий жавоб беришади ёки жуда узоқ вақт олдин содир бўлган воқеани айтишади. Эҳтиёт бўлишнинг яна бир сабаби, одам ўзи жавоб бера олмаслиги ва ёрдам учун бошқаларга мурожаат қилишидир.
Тадқиқот ушбу жавобларни берган одамларда бета-амилоид оқсиллари даражаси тахминан уч баравар юқори эканлигини тасдиқлади. Ушбу оқсилларнинг тўпланиши альцгеймер касаллиги ривожланишининг умумий қабул қилинган белгиларидан биридир.
Маълумот учун, альцгеймер касаллигини даволаб бўлмайди, аммо эрта аниқланса, унинг ривожланишини тўхтатиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг