“Болалар боғчаси” лойиҳаси — озиқ-овқат харажатларини автоматик ҳисобга олади
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ва тарбияланувчиларини замонавий ҳисобга оладиган “Болалар боғчаси” мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тақдимот қилинди.
Вазирлик ахборот хизмати маълумотига кўра, ушбу лойиҳа 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида тажриба-синов тариқасида жорий этилади.
Янги ахборот тизими бир қатор имкониятларга эга. Хусусан:
- давлат мактабгача таълим ташкилотлари штатлар жадвалини шакллантириш, ходимларнинг иш вақтини, шунингдек, тарбияланувчиларнинг келиб-кетишини ҳисобга олиш билан боғлиқ жараёнларни замонавий рақамли технологиялар ҳамда идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда автоматлаштириш;
- мактабгача таълим тизими ходимлари ва тарбияланувчиларининг ягона базасини шакллантириш;
- мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг иш вақти ва тарбияланувчилар давоматини реал вақт режимида мониторингини таъминлаш;
- мактабгача таълим ташкилотларидаги озиқ-овқат харажатларини автоматик ҳисобга олиш;
- таҳлил ўтказиш ва лавозимлар бўйича кадрлар етишмовчилигини аниқлаш мақсадида мактабгача таълим ташкилотларининг кадрлар салоҳияти ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш;
- мактабгача таълим ташкилотларининг дастлабки маълумотлари (қуввати, ҳудуди, бино ва иншоотлар майдони ва бошқалар) асосида штатлар жадвалини автоматик равишда шакллантириш;
- мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўловини ҳисобга олишни жорий этиш, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га ота-оналар тўлови бўйича қарздорлик (олдиндан тўлов) мавжудлиги ҳақида онлайн-тўлов биллинг тизимини қўллаган ҳолда ҳар ойда автоматик СМС-хабарнома жўнатилиши каби функцияларни бажаради.
Янги лойиҳанинг жорий этилиши давлат мактабгача таълим ташкилотларида коррупцион ҳолатларни бартараф этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг