Бойсундаги конда содир бўлган авария қурбонлари 4 кишига етди

Фото: Eriell Group
Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида 17 сентябрь, сешанба куни содир бўлган янги авария оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадовга таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Унга кўра, ҳалок бўлганлар мазкур конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган. Ҳозирда уларнинг шахсига аниқлик киритилган.
«Бир кун аввал Бойсун туманидаги бир нечта манбалар, жумладан, шифохона ходимлари тўрт киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Жабрланганлар сони аниқлаштирилмоқда», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган бир неча жабрланганлар бор. Уларнинг ҳаммасида ҳам касалхонага ётқизиш зарурати бўлмаган. Соат 16:00 ҳолатига кўра шифохонада бир нафар ишчи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 сентябрь куни АОКАда ўтказилган матбуот анжумани Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаев ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлгани, шунингдек, яна бир неча фуқаро жабрланганини маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг