Бойсундаги кон воқеаси: 2 киши вафот этди, жароҳатланганлар бор
Хабарингиз бор, Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида 17 сентябрь куни яна водород сулфид гази сизиб чиқиши юз берди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг матбуот анжуманида маълумот берилди.
Анжуманда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаевнинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида вафот этганлар бор.
«Воқеа жойига вилоят прокурорининг шахсан ўзлари чиққан, туман прокуратураси ҳамда тегишли мутахассислар иштирокида тергов текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Бу техноген ҳолат бўлганлиги учун ҳам мутахассисларнинг хулосасига асосланган ҳолда қонуний қарор қабул қилинади. Айтиш керакки, биринчи навбатда Ҳукумат комиссияси жойга чиққан ва ҳудуддаги бир неча қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинган. Ҳар бир ҳолат давлат томонидан назоратга олинган.
Ўлим ҳолати бўлган. 2 нафар шахс ўлгани тўғрисида хабар бор. Тан жароҳати олган ҳолатлар ҳам бор. Ҳозирда терговолди ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Натижаси ҳақида маълумот берамиз», дейди Ўтаев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг