Боғчани таъмирлайман деб олинган имтиёзли кредит «туя» қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан бир нечта кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Департаментнинг ахборот хизмати маълум қилган.
Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда «Б-М.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган имтиёзли кредит маблағининг 549,6 миллион сўмини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шунингдек, Оқдарё туманида фаолият юритувчи «М.Б.» МЧЖ раҳбари О.Ш. ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1 миллиард сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган маиший техника воситалари ва юмшоқ мебелларни нақд пулга сотиб юбориб, 850 миллион сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги маълум бўлди.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ энди кредит тарихини беркитиб қўйиш мумкин бўлиши ҳақда хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг