Энди кредит тарихини беркитиб қўйиш мумкин бўлади

2024 йилнинг 20 июнь санасидан бошлаб фуқаронинг рухсатисиз кредит тарихини ҳеч ким ўргана олмайди.
Маълум бўлишича, «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси кредит ахбороти субъектларининг кредит тарихи ва унга оид маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «FREEZE» хизматини ишга туширмоқда. Хизмат ҳозирда тест режимида ишлайди.
Бунда мазкур хизмат орқали кредит ахбороти субъектлари (жисмоний шахслар) ўзларининг кредит тарихларини «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси орқали олинишига тақиқ қўйишлари мумкин бўлади. Яъни, фуқаро ўзининг кредит тарихини текширишга тўсиқ қўя олади.
Шунда кредит тарихи жисмоний шахснинг розилиги ва хабарисиз ўрганилишининг олди олинади.
Ушбу хизматдан дастлаб тест режимида www.infokredit.uz веб-сайти орқали бепул фойдаланиш мумкин бўлади.
Бироқ 2025 йил 1 январдан хизмат пуллик тарзда амалга оширилади. Бунда нарх БҲМнинг 0,03 баробари миқдорида(ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда) бўлади
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг