ҲАМАС исроилликларнинг жасадларини топширишни рад этди
ҲАМАС гаровга олинган исроилликларнинг жасадларини бермаслигини маълум қилди. Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ битимининг асирларни алмашишга оид биринчи босқичи якунланди. Унга кўра, гуруҳ 20 нафар исроилликни озод қилган, аммо 28 нафар ҳалок бўлганларнинг жасадларини топширишдан бош тортган. Фақатгина тўрт нафар непаллик талабаларнинг жасадлари қайтарилган, холос.
Ҳалок бўлганларнинг яқинлари ҲАМАСни келишув шартларини бузганликда айбламоқда. Улар гуруҳ вафот этганларнинг жасадларини топшириш бўйича аниқ жадвал тақдим этмаганини танқид қилиб, Исроил ҳукуматини ҳам ахлоқий хиёнатда айблади.
Натижада, гаровда бўлган тирик исроилликлар оилалари билан қайта учрашиш бахтига муяссар бўлаётган бир пайтда, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ҳануз яқинларини дафн этиш имконидан маҳрум қолмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг