Россияда мигрантлар сони 10 фоизга камайди
2025 йил давомида Россияда мигрантлар сони қарийб 10 фоизга камайди. Бу ҳақда «Ведомости» газетаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 2025 йил бошида мамлакатдаги мигрантлар сони 6,3 миллион нафарни ташкил этган бўлса, 2026 йил январь ҳолатига келиб бу кўрсаткич 5,7 миллион нафарга тушган.
Ушбу маълумотларни Россия Ички ишлар вазирлиги миграция хизмати аналитик бошқармаси раҳбари Александр Пережогин келтирди. Унинг таъкидлашича, келтирилган рақамлар дастлабки ҳисоб-китоблар бўлиб, якуний натижалар февраль ойида расман эълон қилинади.
Пережогин сўзларига кўра, мигрантлар сонининг 10 фоизга қисқариши асосан мамлакатдаги вояга етмаган мигрантлар сонининг қарийб тўртдан бир қисмга камайгани билан боғлиқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг