Бизнинг тадқиқот бўлинмаларимиз ва институтларимизнинг ёрдамига тўлиқ таянишингиз мумкин — Бразилия фан, технология ва инновациялар вазири

Фото: Ўзбекистоннинг Бразилия Федератив Республикасидаги элчисихонаси
Қароргоҳи Вашингтонда бўлган Ўзбекистоннинг Бразилия Федератив Республикасидаги элчиси Жавлон Ваҳобов бошчилигидаги элчихона делегациясининг Бразилияга ташрифи доирасида Бразилия фан, технологиялар ва инновациялар вазири Пауло Алвим билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Элчихона томонидан «Халқ сўзи»га маълум қилинди.
Учрашув чоғида Бразилия томонига мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича республикада инновацион компонентлар ролини кенгайтириш, хорижий мамлакатлар билан юқори технологиялар, илғор таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва уларни республика иқлим шароитига мослаштириш учун чет давлатларининг инновацион ишланмаларини жалб қилишдаги республика эҳтиёжлари ҳақида айтиб ўтилган.
П. Алвим Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришларга тўхталар экан, олий ўқув юртлари сонини кўпайтириш ва аҳоли ўртасида олий таълимни қамраб олишни сезиларли даражада кенгайтириш, хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини очиш, ОТМнинг фаолиятини, жумладан, уларнинг молиявий ва академик мустақиллиги ошириш, Ўзбекистоннинг жаҳон рейтингидаги ўрнини яхшилаш, электрон ҳукумат механизмларини фаол жорий этиш, аҳолининг ИТ-технологияларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш каби ютуқларни юксак баҳолади.
«Ҳукуматлар амалий илм-фанни ривожлантиришга сармоя киритиш орқали ўз саъй-ҳаракатларини инсон салоҳиятини сезиларли даражада мустаҳкамлашга қаратибгина барқарор ривожланишнинг юксак мақсадларга эришиш мумкин. Биз Ўзбекистонда бунинг гувоҳи бўлиб турибмиз», деди вазир.
П. Алвимнинг сўзларига кўра, у раҳбарлик қилаётган идора Бразилиянинг барча соҳаларда инновацион ривожланишининг белгилаб берувчи асосий давлат органи ҳисобланади. Айни пайтда сунъий интеллект, киберхавфсизлик, биотехнологияни ривожлантириш, экинларни иқлим ўзгаришларига мослашувини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу нуқтаи назардан, фаолиятнинг стратегик тармоқлари сифатида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, давлатнинг озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш, тиббиётнинг қамрови ва замонавийлигини таъминлаш, порт саноатининг ривожини таъминлаш белгилаб олинган.
Учрашувда томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини алоҳида муҳокама қилдилар. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадқиқотлар ва биотехнологиялар йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди. Вазир Ўзбекистон томонининг мамлакатимизда гўштни етиштиришни юлга қўйиш, соя ва пахта ўстириш бўйича қўшма тадқиқотлар ташкил этиш бўйича таклифларини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, пахта ҳосилдорлигини ошириш ва сояни Ўзбекистон иқлимига мослаштиришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
«Бизнинг илмий-тадқиқот бўлинмаларимиз ва институтларимиз ёрдамига тўлиқ таянишингиз мумкин. Ҳамкорлик, шубҳасиз, ҳар икки давлат учун жуда фойдали бўлиб, бу инновациялар Бразилия ва Ўзбекистон иқтисодиёти учун катта натижалар бериши мумкин», деди П.Алвим.
Таъкидлаганидек, Бразилия фан, технология ва инновациялар вазирлиги 40 дан ортиқ икки томонлама ҳамкорлик шартномалари имзолаган, шунингдек, минтақавий ва кўп томонлама механизмлар ва форумларда фаол иштирок этади.
Музокаралар якунлари бўйича икки давлат тадқиқотчилари ўртасида ҳамкорликнинг янги дастурини ишлаб чиқиш, томонларнинг тегишли экспертлари иштирокида мунтазам семинар ва вебинарлар ташкил этиш ва ўтказиш йўлга қўйиш орқали ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия фан, технология ва инновациялар вазирлиги 1985 йилда ташкил этилган. Ташкилотнинг йиллик бюджети қарийб 4 миллиард долларни ташкил этади. Ишчиларининг сони эса 2,5 минг ходимни ташкил қилади. Вазирлик илмий, технологик ва инновацион тадқиқотлар, илмий-техникавий фаолиятни назорат қилиш, автоматлаштириш ва ахборот технологияларини ривожлантириш, биохавфсизлик ва космик хавфсизлик соҳасидаги миллий сиёсат муофиқлаштириш учун масъулдир идорадир.
Бразилия бўйлаб 100 дан ортиқ институтлар мавжуд бўлиб, улар катта илмий ҳисса ва тайёргарлик билан узоқ муддатли йирик тадқиқот лойиҳаларида ишлайди. Бу каби марказлар Бразилия жамиятининг COVID-19 пандемияси, Зика вируси, Бразилия қирғоқларида нефтнинг тўкилиши, Маймун чечаги каби офат ва муаммоларга жавоб беришда муҳим роль ўйнамоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг