Битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашган НТТга бир марталик субсидия ажратилади

“Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–51-сон, 01.02.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 мартдан қуйидагилар жорий этилади:
— нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси бундай ташкилотга ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш тизимини назарда тутувчи дастур;
— халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача қисмини қоплаб бериш тартиби;
— инглиз тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби.
Шунга кўра, субсидия олиш ҳамда халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ва ушбу сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали бепул кўрсатилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг