Берлиндаги Америка делегацияси Украинадан Донбассни топширишни талаб қилмоқда

17:08 15 Декабрь 2025 Дунё
278 0

BILD нашрининг AFP маълумотларига таяниб хабар беришича, америкалик музокарачилар Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Украина Донбассни топшириши ва ҳудудни тарк этиши кераклигини фаол тарзда талаб қилмоқда.

Америка вакилларининг мазкур талаби Украина президенти Владимир Зеленский учун «қизил чизиқ»лигича қолмоқда. Шунингдек, Москва томони Берлиндаги музокаралар бошланишидан олдин Украина НАТОга бўлган интилишларидан воз кечмасдан тинчлик келишувларига эриша олмаслигини қатъий таъкидлаган.

Берлиндаги музокаралар чоғида Киев томонидан илгари сурилаётган баъзи таклифлар сулҳга эришиш учун мулоқот қилишда асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Масалан, Германия ташқи ишлар вазири Ёханн Вадефул Зеленскийнинг «Deutschlandfunk» нашридаги НАТОдан воз кечишга тайёрлиги ҳақидаги баёноти айнан шундай сигнал эканини айтган.

«Агар бу Украинанинг таклифлари бўлса, унда Россия бу позицияни қабул қилиши мумкин. Аммо биз Украинанинг энг яхши музокара позициясига эришишини таъминлаш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишда давом этамиз», — дейди Германия ташқи ишлар вазири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?