Бен Кингсли Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида бутун дунёга сўзлайди
Видеодан кадр
Euronews, BBC ва CNN халқаро телеканаллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида “Оскар” мукофоти соҳиби Бен Кингсли иштирокида суратга олинган роликлар намойишини бошлади.
“Маърифат акс-садоси” туркум фильмларида у юртимизнинг буюк даҳолари — Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Навоий ва Амир Темур ҳақида бутун дунёга ҳикоя қилади. Махатма Ганди, Ибн Сино ҳамда “Форс шаҳзодаси” фильмида Низом образларини яратган афсонавий актёр Шарқнинг улуғ мероси овозига айланди.
“Маърифат акс-садоси” — бу буюк цивилизациялар овозидир. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон бугун жаҳон тамаддунининг тараққиёт йўлини ўзгартирган буюк сиймоларни дунёга яна бир бор эслатмоқда. Биз буюк шахслар, цивилизациялар ва кашфиётлар ҳақида — дадил, ёрқин ва замонавий тарзда сўзлаш, дунёни илҳомлантириш ниятидамиз”, дейди Ислом цивилизацияси маркази директори ва WOSCU раиси Фирдавс Абдухолиқов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг