Барқарор ривожланиш мақсадлари ва янги воситалар
Фото: Олий Мажлис Сенати
Тошкент шаҳридаги “International” меҳмонхонасида «Барқарор ривожланиш мақсадлари ва ресурсларни жалб қилишнинг янги воситалари»
Унда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили
Т. Норбоева ўз нутқида Ўзбекистон ҳам Барқарор ривожланиш мақсадларини қабул қилгани ҳамда 16
Барқарор ривожланиш мақсадлари Ўзбекистон Президентининг доимий эътибор марказида бўлиб, БМТ Бош Ассамблеясининг сессияларида бу борада муҳим ташаббуслар илгари суриб келинмоқда. Хусусан, 2020 йилда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги БМТ Бош Ассамблеяси махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи билдирилган эди.
Шу ташаббус доирасида жорий йилда Бухоро шаҳрида дунё тарихида илк маротаба Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган халқаро форум ўтказилди ва якунда Бухоро декларацияси қабул қилинди.
Тадбирда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилишини таъминлаш, шунингдек, бу борада таъсирчан парламент назоратини олиб бориш мақсадида Олий Мажлис палаталари раҳбарлари бошчилигида Парламент комиссияси ташкил этилгани ҳам айтиб ўтилди.
Ўз навбатида, шу кунга қадар юртимизда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни инобатга олган ҳолда, 190 дан ортиқ стратегия, концепция ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ қилинаётгани эътироф этилди. Биргина ўтган йилда Давлат бюджетининг 72 фоизи бевосита барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун йўналтирилгани ҳам бу борадаги ишлар кўлами қанчалик кенг эканлигидан далолат бериб турибди.
Шунингдек, халқаро анжуманда қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари маъруза билан қатнашиб, БРМнинг мақсад ва вазифалари ҳамда уларнинг моҳиятига алоҳида тўхталдилар.
"Халқ сўзи".
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг