Барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш лойиҳаси амалга оширилади
«Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-140-сон, 27.03.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ўрмон хўжалиги агентлиги Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, мувофиқлаштирилиши ва бошқарилиши ҳамда жалб этилган қарз маблағлари ва грантлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисобот юритилиши, қарз маблағлари ўз вақтида қайтарилиши учун масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг