Бахтиёр Саидов Германиянинг мамлакатимиздаги элчиси Тило Клиннер билан учрашув ўтказди

02:02 13 Январь 2023 Сиёсат
1538 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов 2023 йил 12 январь куни Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон-Германия муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Олий ва юқори даражадаги сиёсий мулоқот ижобий суръатларда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Томонлар икки ва кўп томонлама шаклларда режалаштирилган тадбирларнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ва Германия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини диверсификация қилиш ва қўшма корхоналар сонини кўпайтиришдан манфаатдор экани таъкидланди.

Маданият, таълим ва фан соҳаларида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини кенгайтириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер