Байден Украина президентини «Путин» деб атади. Зеленский жавобан «Мен яхшироқман» деган

Фото: news.wsj
АҚШ президенти Жо Байден ўз чиқишида Украина президенти Владимир Зеленскийни тасодифан «Путин» деб атаган. Хато муҳим матбуот анжуманидан бир соат олдин содир бўлди.
Бу Украинани қўллаб-қувватловчи шартномани нишонлаш тадбирида юз берди. «Энди эса мен уни жасоратли Украина президентига топширмоқчиман, хонимлар ва жаноблар, президент Путин», деган Байден.
Байден қилган хатосини тушуниб, «Сиз президент Путинни енгишингиз мумкин. Мен Путинни мағлуб этишга диққатимни қаратганман. Қандай бўлмасин, биз бу ҳақда ташвишланишимиз керак», деган. Зеленский эса «Мен ундан яхшироқман», деб жавоб берди, Байден эса «Сен анча яхшисан», дея унинг фикрига қўшилган.
Байден матбуот анжуманида хатога тўхталиб, кулиб юборди ва конференцияни муваффақиятли деб атади. Бу унинг илк хатоси эмас, у аввалроқ, Зеленскийни «Владимир» деб атаган ва Украинани қўллаб-қувватлаш ҳақидаги тафсилотларни чалкаштириб юборганди.
Сиёсий арбоблар Байденнинг хатосига тезда муносабат билдиришди. Девид Акселрод буни матбуот анжуманининг «бахтсиз дебочаси» деб атаган, Мегҳан Маккейн ва Чарли Кирк эса Байденнинг етакчилик қобилиятидан хавотир билдирган.
Маълумот учун, Байден июнь ойидаги дебатдан бери демократлар ва ўз тарафдорлари томонидан босимга учрамоқда. Улар Байденни президентлик кампаниясини тарк этишини исташмоқда. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар берди.
Аввалроқ, Зеленский Байдендан Россияга зарба беришга қўйилган ҳар қандай тақиқни олиб ташлашни талаб қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг