Автомобиллар учун «экостикер» бериш муддати 2025 йилнинг 1 мартига қолдирилди
Фото: ЙҲХБ
Вазирлар Маҳкамасининг 3 июлдаги қарори билан барча тоифадаги автомототранспорт воситаларига экологик стикерларни жорий этиш муддатларига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, тизим 2025 йилнинг 1 мартидан бошлаб йўлга қўйилади.
Ҳукуматнинг аввалроқ қабул қилинган қарорида бу муддат 2024 йил 1 июнь деб кўрсатилганди.
«Экологик транспорт» тизими доирасида, барча тоифадаги автомототранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича нормативларга мослиги назорат қилинади.
Транспорт воситалари экологияга зарари даражасидан келиб чиқиб «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга бўлинади, худди шундай, шаҳарлардаги ҳудудлар ҳам учта тоифага ажратилиб, атроф-муҳитга зарари юқори автомобилларнинг муайян зоналарга кириши чекланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг